Россия ҳукумати 2016 йилда иқтисоди ўсиши ўрнига таназзул башорат қилмоқда

Oбуна бўлиш
Россия ЯИМи 0,7% ўсиш ўрнига 0,8 %га камаяди, аҳоли даромади 4% га камаяди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Иқтисодиёт ривожланиши вазирлиги олдин эълон қилинган 2016 йил иқтисодий ривожланиш башоратини ўзгартирди. Янги башоратга кўра Россия ЯИМи кутилган 0,7 % ўсиш ўрнига 0,8 %га камаяди. Долларнин ўртача нархи 68,2 рублни ташкил қилди, Urals маркали нефтнинг ўртача нархи – 40 $, инфляция даражаси 8,5 % ни ташкил ыилиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости  “Ведомости” газетасига асосан.   

Ҳужжат маълумотларига қараганда, Россияликлар кабағаллашишда давом этади, ойликлар 3,5 % га камаяди, ишсизлик 6,3 %ни ташкил қилади. Ишлаб чиқариш кутилган 0,6 %га ўсиш ўрнига 0,4 %га камаяди.

Янги иқтисодий башоратга кўра бу йил Россиядан инвестициялар чиқиб кетиш ҳажми 50 млрд. Долларни ташкил қилади.

Россия ҳукумати 2016 йил давлат бюджетига 533 млн тонна нефт қазиб олиш режалаштирилган. Олдинги ҳисоб китоб бўйича Россия бюджетида нефтнинг нархи 50 $ бўлиши кўзда тутилган, лекин дунё бозорида ҳозир нефт нархи 31 $ атрофида.

Россия молия вазири ушбу вазиятни ҳисобга олиб, давлат бюджетини нефтнинг нархини 40 $дан  ҳисоблаб қайта кўриб чиқишга ва нефт нархи 30 $гача тушиб кетиши мумкинлигини ҳақида оғоҳлантирди.

Янгиликлар лентаси
0