Россияда ишлаб чиқарилган бу вакцина 1 миллион 200 минг сўм туради

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишРоссия медиклари Эбола безгагига қарши вакцинани ишлаб чиқишди.
Россия медиклари Эбола безгагига қарши вакцинани ишлаб чиқишди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан сал олдин Россия президенти Владимир Путин ушбу вакцина жаҳондаги аналогларига нисбатан юқори самарани кўрсатганини таъкидлаган эди.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. Эбола вирусига қарши Россияда ишлаб чиқарилган вакцинанинг битта дозаси 12-14 минг рубл(1 миллион 200 минг сўм) атрофида туради, хабар қилди фахрий академик Гамалея номидаги Эпидемиология ва микробиология федерал илмий-тадқиқот маркази директори Александр Гинцбург.

“Битта дозанинг тан нархи — 12, 14 минг рубл", — деди Гинцбург журналистларга ва бу нарх келажакда рубл курси кўрсаткичига қараб ўзгариши мумкинлигини қўшимча қилди.

2014 йилнинг февралида Гвинеяда Эбола безгаги эпидемияси қайд этилган эди. Сўнгра вирус қўшни Сьерра-Леон ва Либерия давлатларида тарқалди. Мана шу учта мамлакатда авж олган Эбола безгаги туфайли 11 минг нафар инсон ҳаётдан кўз юмди, 28 мингдан зиёд киши ушбу хавфли вирусни ўзига юқтириб олди.

 

Янгиликлар лентаси
0