Дунёда

"Ал-Қоида" раҳбари Саудия Арабистонига ҳужумга даъват қилмоқда

© Youtube"Ал-Қоида" террорчилик уюшмаси етакчиси Оймон аз-Завоҳирий.
Ал-Қоида террорчилик уюшмаси етакчиси Оймон аз-Завоҳирий. - Sputnik Ўзбекистон
Террорчилар етакчиси ўз тарафдорларига аудиоомурожаат орқали содир этилган қатлга жавобан, Саудия Арабистонига ҳужум уюштиришга даъват қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik.  “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи етакчиси Оймон аз-Завоҳирий Саудия Арабистонига ҳужум уюштиришга даъват қилмоқда, хабар қилади РИА Новости, The Independent маълумотига таянган ҳолда.

Шу ҳафтада эълон қилинган 7 дақиқалик аудиомурожаатда жангарилар етакчиси ўз издошларини Саудия Арабистони қироли оиласига ҳужум уюштиришга чақирган. Ўз даъватида у Саудия Арабистонини “динингизнинг бузилишига сабабчи бўлган чириган давлат”, деб атаган. 

Аз-Завоҳирий “Салиб юриши қатнашчилари иттифоқи”га қарши ҳам ҳужум уюштиришга чақирган. У бу ном остида Исроил давлати ва унинг ғарбий иттифоқдошларини назарда тутган. Террорчилар етакчиси ушбу ҳужум Саудия Арабистони учун катта зарба бўлади, деб ишонч билдирган.

Саудия Араабистони Эр-Риёд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ироқ, Ливан ва Яманнинг шия мусулмон жамоалари Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинишидан норозилик билдиришди

Террорчилар етакчиси мурожаати Саудия Арабистонида амалга оширилган қатлдан сўнг эълон қилинди. Нашрда таъкидланишича, қатл қилинганларнинг аксарияти “Ал-Қоида” амалга оширган ҳужумларда иштирок этганликда айбланган.

Саудия Арабистони қироллиги 2 январ куни 47 киши, шу жумладан, шиа имоми Нимр ан-Нимр қатли ҳақида эълон қилган эди. Шиа тарғиботчисининг қатли Эрон шиа сиёсий ва диний арбобларини қаттиқ ғазаблантирди ва бу охир-оқибат, оммавий норозиликларга айланиб кетди. Норозилик намойиши иштирокчилари Эрондаги Саудия Арабистони элчихонасига ҳужум уюштиришди. Ушбу ҳодисалардан сўнг, Ар-Риёд Теҳрон билан дипломатик алоқаларни тамомила узишга қарор қилди. Суннийлар ҳукмрон қиладиган етакчи араб мамлакатларидан бири — Ар-Риёдни қўллаб-қувватлаш мақсадида — Баҳрайн, Судан, Сомали ва Жибути давлатлари ҳам Эрон билан дипломатик алоқаларга чек қўйдилар. Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт ва Қатар давлатлари эса Теҳрон билан дипломатик муносабатларни ишончли вакил даражасигача туширди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала