Голливуд актёри "Барон" картинасида суратга тушди

© Commons.wikimedia / Nasib BitarГолливуд актёри Гассан Массуд.
Голливуд актёри Гассан Массуд. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондаги биринчи 4К форматида суратга олинган "Барон" фильми реал воқеаларга асосланган – Ботир исмли бокс чемпиони наркодилерларнинг жиноий фаолиятини фош қилади.

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. “Қариб денгизи қароқчилари” фильмида барчага капитан Амманд роли орқали таниш бўлган голливудлик актёр — Гассан Массуд ўзбек-рус киноижодкорлари томонидан суратга олинган гиёҳвандлик тижоратига қарши кураш мавзусига бағишланган “Барон” фильмида суратга тушди, хабар қилади "Ўзбеккино".

Фильм “Ўзбеккино” буюртмасига асосан Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида суратга олинган.

"Бокс бўйича чемпион – Ботирнинг рафиқаси турмуш ўртоғини қамоқдан озод қилиш мақсадида “нотўғри йўл”ни танлайди. У ошқозонида гиёҳванд модда билан чегарани кесиб ўтишга қарор қилади ва аэропортда ҳалок бўлади. Аёли учун қасд олиш мақсадида Ботир хавфсизлик кучлари ходимлари ёрдамида наркодилерларга бирикиб, уларнинг жиноий кирдикорларини фош қилади", — дейилади агентлик хабарида.

Фильмда америкалик актёрдан ташқари, таниқли рус актёрлари Андрей Смоляков ва Виктор Вержбицкийлар ҳам иштирок этган.

 

Янгиликлар лентаси
0