Иқтисод

Давлат IT маҳсулотлари реестрига биринчи 30 дастур киритилмоқда

© Sputnik / Руслан Кривобок / Фотобанкка ўтишМолия бозори кўрсаткичлари
Молия бозори кўрсаткичлари - Sputnik Ўзбекистон
Давлат Ташкилотлари келажакда фақат Россияда ишлаб чиқарилган ва давлат реестрига киритилган IT маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

ТОШКЕНТ, 15 янв — Sputnik. IT маҳсулотлар давлат реестрига биринчи 30 маҳсулот киритилиш арафасида, деб хабар берди Россия Алоқа ва коммуникациялар вазири Николай Никифоров.  

Windows 10 операцион тизими - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Россияда 2016 йилдан бошлаб бир қатор компютер дастурларини харид қилиш таъқиқлади

IT маҳсулотлар давлат реестри, янги қабул қилинган қонун ва хукумат қарорини амалга ошириш мақсадида яратилган. Давлат ораганлари ва бюджет ташкилотлари келажакда IT маҳсулотлари сотиб олиш вақтида биринчи навбатда ушбу давлат реестридан танлаб олиши керак. Чет элда ишлаб чиқарилган дастурларни сотиб олишга фақатгина ушбу реестрда аналоглари бўлмаган ҳолда рухсат берилади. Бунинг учун муассаса етарли даражада асосланган сабаблар кўрсатиши керак. 

“Реестрга киритиш яқин кунлар ичида амалга оширилади. Биз 100 дан ортиқ ариза олдик. Улардагн фақат 30 таси тўла расмийлаштирилган электрон имзоларга эга. Ушбу 30 ариза ҳозир ресстрга киритилиш арафасида турибди ва жуда қисқа вақт ичида улар ресстрда бўлишига ишончим комил”, — деди Никифоров журналистлар билан бўлган учрашув чоғида.

Интернет саҳиифаси коди - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
IT-эксперт: Чет элда ишлаб чиқарилган дастурларни таъқиқлаш - ушбу соҳада сармоялар сонини оширишга олиб келади

Янги қонуннинг маъноси шундаки, бундан буён давлат ташкилотлари у ёки бу дастурни сотиб олишдан аввал уларни давлат реестридан қидириб кўриши керак. Улар албатта чет элда ишлаб чиқарилган дастурларни сотиб олишга ҳаракат қилиб кўришлари мумкин, лекин бундай ҳолларда уларга нисбатан IT компаниялар, Монополияга қарши кураш қўмитаси ва Ҳисоб палатасида бир қатор саволлар пайдо бўлади, деди министр. 

“Бундай юмшоқ йўл билан соҳадаги Россияда ишлаб чиқарилган дастурлар йўналишини ривожлантиришимизга аминман”, — деди вазир.

Айнан қийси компаниялар маҳсулоти ресстрга киритилиши ҳақида вазир ҳеч нарса демади. “У ерда асосан номи барчага яхши таниш бўлган компаниялар маҳсулотлари”, — деди Никифоров сўзининг охирида.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала