Ўзбекистонда йирик шаҳарлар бош плани қайта кўриб чиқилади

Oбуна бўлиш
Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳисоб-китоби билан бундан буён Прогноз ва Макроиқтисодий Тадқиқотлар институти жавоб беради. Янги бош планлар ҳар беш йилда қайта кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати мамлакатда энг йирик маъмурий марказлар бўлган Нукус, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Навоий ва Наманган шаҳарлар  бош планини қайта кўриб чиқиш ҳақида топшириқ берди, Ўзбекистон Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси вакили хабарига кўра.  

Режага кўра, шаҳарларнинг янги кўриниши уч босқичда ишлаб чиқилади. 2017 йилда Андижон ва Самарқанднинг янги бош режаси пайдо бўлади, 2018 йилда Бухоро ва Нукуснинг ва 2019 йилда Навоий ва Наманган шаҳарлари янги бош планга эга бўлади.

“Ушбу қарор кўпчилик томонидан кутилган эди. Ўзбекистоннинг асосий маъмурий марказларида ҳозирги кунда фаол қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳар доим ҳам ушбу ишлар келажакда ривожланиш истиқболларини ҳисоб-китоби билан олиб борилмаяпти. Шунинг учун нафақат шаҳар қурилиш ҳақидаги ҳужжатлар ишлаб чиқариш тартибини ривожлантириш, балки уларни олдиндаги ўнлаб йиллар истиқболи ҳисоб-китоби билан олиб борилмоқда”, — деди мутахассис.   

Бунинг учун ҳукумат шаҳар бош плани ишлаб чиқаришнинг янги тартибини тасдиқлади. Унга кўра жавобгарлик танланган тўрт ташкилот орасида аниқ тақсимланган.

Бундан буёт Прогноз ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ижтимоий-иқтисодий изланишлар учун жавобгар.

Ижтимоий изланишлар институти социал инфраструктура хизматлар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларнинг ривожланиши учун жавобгар бўлади.

Ҳудудда саноат ривожланиши истиқболларини, мавжуд бўлган табиий ва минерал-хом ашё заҳиралари асосида, “Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа” институти белгилайди.     

Ер заҳираларидан фойдаланиш ва фойдаланувчилар таркибини белгилаш “Ўздаверлойиҳа” Илмий-лойиҳа институтига топширилди.

Янги бош планлар ишлаб чиқариш ҳар беш йилда қайта кўрикдан ўтади, ҳар ўн йилда эса унга шаҳар қурилишининг замонавий талаблари ва ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларга биноан керакли ўзгаришлар киритилади.

Бош планлар ишлаб чиқариш, шаҳарлар ва посёлкаларни майда-чуйда тафсилотларигача режалаштириш билан фақат “ЎзшҳарсозликЛИТИ” ва “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхоналари томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0