Юрий Антонов шошилинч равишда касалхонага ётқизилди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишАртист Юрий Антонов
Артист Юрий Антонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таниқли Россия артисти душанба куни Москвада касалхонага ётқизилди. Ҳозир у реанимация бўлимида.

ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Душанба куни касалхонага ётқизилган қўшиқчи ва бастакор Юрий Антонов, реанимация бўлимига ётқизилди, РИА Новости хабарига кўра.

“У ҳозир ўнинчи реанимация бўлимида”, — дейишда касалхонада.

ОАВ хабар беришига кўра,  Антонов инфаркт гумони билан касалхонага ётқизилган эди.  Лекин бастакор айтишига кўра, у касалхонага овқатдан заҳарланиш туфайли ётқизилган.

Антонов – россия халқ артисти, хизмат кўрсатган санъат арбоби, “Ватанга хизматлари учун” ордени лауреати. Юрий Антонов 1944 йилда Тошкентда туғилган. Унинг отаси Михаил ҳарбий офицер бўлган онаси Наталья уруш вақтларида Тошкентга эвакуация қилинган.

Янгиликлар лентаси
0