Ўзбекистон - АҚШ сиёсий музокаралари бўлиб ўтди

© МИД УзбекистанаАбдулазиз Камилов ва Ниша Бисвал
Абдулазиз Камилов ва Ниша Бисвал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтонда Ўзбекистон - АҚШ сиёсий музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. 2016 йил 19 январ куни Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Вашингтонда бўлди, Ўзбекистон ТИВ хабари асосида.

Вашингтонда Ўзбекистон — АҚШ сиёсий музокараларининг олтинчи раунди бўлиб ўтди. Музокаралар давомида Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат котибининг Ўрта Осиё бўйича муовини Ниша Десаи Басвал билан учрашди. Учрашувда томонлар куннинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашишди.

Томонлар ўтган давр мобайнида мамлакатлар орасидаги ҳамкорлик натижаларини муҳокама қилишди. Шунингдек келажакда турли соҳаларда сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданиё-гумантар ҳамкорлик борасида ҳам музокаралар олиб борилди.

Учрашув давомида, ҳудуд хавфсизлиги учун муҳим рол ўйнайдиган, Афғонистондаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон ва АҚШ сиёсий консультациялари 2009 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Музокараларнинг бешинчи раунди Тошкентда 2014 йилнинг декабрида бўлиб ўтган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0