“Ислом давлати”нинг машҳур жаллоди – Жиҳод Жон ўлдирилди

Oбуна бўлиш
Террорчилик уюшмасининг энг машҳур жаллоди - Жиҳод Жонни йўқ қилиш операцияси АҚШ ва Буюк Британия ҳамкорлигида ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси АҚШ ва Буюк Британия томонидан берилган авиазарбалар натижасида энг машҳур жангарилардан бири — Жиҳод Жон йўқ қилингани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади, РИА Новости, Франс Пресс маълумоти асосида.

Террорчилар сафига қўшилишни афзал билган машҳур британияликнинг ўлими ҳақида ноябр ойида Пентагон хабар қилган эди.

Жиҳод Жон 2014 йилнинг августида, америкалик журналист Жеймс Фоулини қатл қилгач, машҳур бўлиб кетган эди. Март ойида эса оммавий ахборот воситалари террорчининг талабалик шахсий варақасидаги суратини чоп этди. Суратдаги ёзувга мувофиқ, Жиҳод 1988 йилнинг 17 августида туғилган. Бундан ташқари, Вестминстер университетини тамомлаган ёш йигитнинг асл исми Муҳаммад Эмвази эканлиги маълум қилинган.

Ироқ сапёри Ар-Рамадий шаҳрида Ислом Давлати ҳаракатлари ҳақида гапирмоқда. - Sputnik Ўзбекистон
“Ислом Давлати”нинг "уруш вазири” ўлдирилди

Британия ОАВлари яқинда Жиҳод Жоннинг ўғли дунёга келгани ҳақида хабар қилмоқда. Маълумотларга кўра, бола автоматик тарзда Британия фуқаролигини олган. Унинг онаси кимлиги эса номаълум.

“Ислом давлати” бугунги кунда дунё хавфсизлигига даҳл қилаётган энг асосий ёвуз куч бўлиб қолмоқда. Уч йил ичида террорчилар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмини босиб олишга улгурдилар. Бундан ташқари улар Шимолий Африкада, жумладан, Ливияда ўз таъсирини ёйишга ҳаракат қилиб келмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0