Иқтисод

Қозоғистон Украина товарларини Ўзбекистон орқали олиб кирмоқчи

© Sputnik / Станислав Савин / Фотобанкка ўтишТранспорт-логистика мажмуаси
Транспорт-логистика мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия Украина учун транзит юк ўтказиш шартларини мураккаблаштирганидан кейин, Қозоғистон ҳукумати Украина товарларини олиб келишнинг турли йўлларини ўйлаб кўрмоқда. Туркия, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон орқали олиб келиш ушбу йўллардан бири.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қозоғистон Украина товарлари учун альтернатив йўллар қидирмоқда. Хусусан, Туркия, Эрон, Туркманистон ва Ўзбекистон орқали автомобил йўллари билан олиб кириш улардан биридир, деди Қозоғистон Тадбиркорлари Миллий палатаси аъзоси Дана Жунусова.   

Қозоғистон Россияга Украинадан юк олиб чиқиш ҳуқуқига эга бўлган Қозоғистон корхоналари рўйхатини бериш ниятида. Ушбу корхоналар юк машиналари Россия ҳудуди орқали тўсиқсиз ҳаракат қилиши мумкин. Шу билан бир вақтда Қозоғистон қуйидаги альтернатив  йўналишларни ҳам ўрганиб чиқмоқда: “Украина (Ильичевск) – Грузия (Поти/Батуми) – Озарбайжон (Баку) – Қозиғистон (Актау)” ва “Украина (Ильичевск) – Грузия (Поти/Батуми) – Озарбайжон (Баку) – Қозиғистон (Актау)”.

“Украинадан Қозоғистонга экспорт қилинаётган товарлар бу асосан озиқ-овқат саноати маҳсулотлари, фармацевтика, машинасозлик ва металлга ишлов бериш, қурилиш, тоғ-металлургия ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидир”, — деди Жунусова.

2015 йилда 1503 Қозғистонлик  корхоналар Украина билан ташқи савдо фаолиятини юритган.

Божхона постидаги юк машиналари - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Украина товарлари Ўзбекистонга бутунлай келмай қолиши мумкин

Бироз олдин Қозоғистон Молия вазирлиги Россия Божхона хизмати билан Қозоғистон корхоналари юклари тўсиқсиз ҳаракат қилиши ҳақида музокаралар олиб борган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Россия 1 январдан бошлаб МДҲ шартномаси бекор қилиниши мунособати билан Украина юк машиналари учун ўз ҳудудидан транзит ўтиш қоидаларини мураккаблаштирди. Унга кўра Украина юклари фақат Белоруссия ҳудуди орқали, ГЛОНАСС билан жиҳозланган автомобилларда олиб ўтилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала