Россия коммунистлари Ленин ролини Ди Каприо ижро этишига кескин норозилик билдиришмоқда

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Медиабанкка ўтишАктёр Леонардо Ди Каприо.
Актёр Леонардо Ди Каприо. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Петербург коммунистлар ташкилоти фаоллари “Россия коммунистлари” партияси билан биргаликда “Ленфильм” олдида норозилик намойишини ўтказишга ваъда беришмоқда. “Ленфильм” киностудияси томонидан Ди Каприо иштирокида фильм суратга олиниши ушбу норозиликларга сабаб бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо Владимир Ленин ролини ижро этадиган бўлса, “Ленинград вилояти ва Петербург коммунистлари” ташкилоти ҳамда “Россия коммунистлари” партия аъзолари бунга қарши норозилик намойишларини ўтказишга ваъда беришмоқда, хабар қилади РИА Новости.

Бироз олдин "Ленфильм" кинокомпанияси матбуот-котиби Валерий Карпов Владимир Путин, Григорий Распутин ёки Владимир Ленин ролини ижро этиш истагини билдирган Голливуд актёри Леонардо Ди Каприо иштирокида картина суратга олиниши ҳақида маълум қилган эди.

"Биз бугун “Ленфильм”га мактуб йўлладик. Агар улар Леонардо Ди Каприога Ленин ролини ижро этишга имкон беришса, бунга қарши норозилик намойишлари бошланади. “Ленфильм” остонасида туриб, ҳеч кимни ичкарига киритмаймиз. Кинокомпания ходимлари россиялик актёрни қидириб кўришсин бу ролга. Наҳотки, Ленин ролини ижро этадиган йигитлар ўзимизда топилмаса", — деб таъкидлайди “Россия коммунистлари” партияси аъзоси Сергей Малинкович.

Малинкович, шунингдек, Ди Каприонинг буюклар ролини ижро этиш истагини оддий халқ кескин қарши олаётгани ҳақида гапирди. "Халқ билан бир қаторда, депутатлар ҳам бунга қарши чиқишмоқда. Улар Ленин ролини ижро этган Ульянов, Щукин, Кирилл Лавров сингари даҳо актёрларимиздан кейин Ди Каприо ушбу ролни ижро этишга маънавий ҳақли эмас, деб ҳисоблашмоқда", — деди Малинкович.

У, шунингдек, актёрнинг хоҳиш-истаги, айниқса, ветеранлар томонидан кескин қарши олингани ҳақида айтди. "У шу пайтгача тубан нусхалар ролини қойилмақом қилиб ижро этган. Шу боис Ленин ролини ижро этишга ҳақли эмас. Қолаверса, у на Ленин яшаган муҳитни, на унинг ҳаёт тарзини билади. Шу сабабдан, Ди Каприонинг суратини майда-майда қилдик. Агар, истаги шу қадар кучли бўлса, Шушунскда олти ой сургунда яшаб кўрсин”, — деб ўз суҳбатига якун ясади Малинкович.

 

Янгиликлар лентаси
0