Қозоғистонда вертолёт ҳалокати туфайли беш киши нобуд бўлди

Oбуна бўлиш
27 январ куни Олма-Ота(Қозоғистон)да бемор болани вилоят касалхонасига олиб бораётган вертолёт йўл-йўлакай ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун эрталаб вертолёт қолдиқлари ва йўловчилар таналари қаердалиги аниқланди.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Олма-Ота(Қозоғистон)да йўқолган, деб эълон қилинган вертолёт қолдиқлари топилди. Йўқолган вертолёт бортида бўлган йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган, хабар қилади Қозоғистон ИИВ фавқулодда ҳолатлар Қўмитаси расмий вакили Руслан Имонқулов.

Фавқулодда ҳолатлар бўйича регионал департамент ишонч телефони операторининг хабарига кўра, йўқолган вертолёт қолдиқлари пайшанба куни аниқланган.

"Вертолётни қидириш ишларига сафарбар қилинган штаб хабарига кўра, бугун Капал аҳоли пунктига яқин ғор атрофида вертолёт қолдиқлари аниқланган. Бортдаги йўловчиларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган”, — хабар қилди пайшанба куни Имонқулов.

Имонқулов берган хабарларга кўра, вертолёт ҳалокати юзасидан ҳозирда оператив тергов тадбирлари олиб борилмоқда. Ҳодиса юз берган жойга Ички ишлар вазири ўринбосари Владимир Божко учиб кетган.

Эслатиб ўтамиз: 27 январ куни маҳаллий вақт билан 15:45да қутқарувчиларга Олма-Ота вилоятидан Талдиқўрғон шаҳри томон йўл олган UP-MD 600-N фуқаро вертолёти ғойиб бўлгани ҳақида хабар қилинган эди. Қидирув ишларига 500 киши ва 70 та техника жалб қилинди. Вертолёт бортида беш киши бўлган: учувчи, икки шифокор ҳамда бемор бола ва унинг онаси. Бортда бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлишган.

 

Янгиликлар лентаси
0