“Энг кучли паспортлар” рейтингида Ўзбекистон 64-ўринни эгаллади

Oбуна бўлиш
Passportindex.org халқаро ҳаво транспорт маълумотлари ва бошқа манбалар асосида дунёдаги энг кучли паспортлар рўйхатини эълон қилди. Бунда асосан паспорт эгасининг нечта давлатга визасиз чиқиш имконияти ҳисобга олинди

ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik.  Passportindex.org халқаро ҳаво транспорт маълумотлари ва бошқа манбалар асосида дунёдаги энг кучли паспортлар рўйхатини эълон қилди. Бунда асосан паспорт эгасининг нечта давлатга визасиз чиқиш имконияти ҳисобга олинди, хабар қилади kun.uz сайти.

Ўзбекистон мазкур рейтингда 64-ўринни эгаллади. Республикамиз паспортига эга инсонлар жаҳоннинг 53 мамлакатига (Passport Index ташкилоти маълумотига кўра) визасиз чиқа олади.

Ўзбекистон фуқароси паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари биометрик паспортсиз ватанига қайта олмайдилар

МДҲ давлатлари бўйича Россия 36, Қозоғистон 53, Қирғизистон 63, Туркманистон 70-ўринни эгаллади.

Рейтингда биринчи ўринни АҚШ ва Буюк Британия паспортлари жой олди. Ушбу давлатларнинг фуқаролари жаҳоннинг 147 давлатига визасиз чиқиши мумкин. Иккинчи ўринда эса Франция, Жанубий Корея ва Германия тилга олинди. Улар 145 давлат билан визасиз тартибга эга.

Мазкур рейтингдан дунёнинг 199 давлати жой олган бўлиб, кўпчилик давлатлар бир хил натижага эга бўлгани боис битта поғонага жойлаштирилган. Натижада ўринлар сони жами 80тани ташкил этди.

Янгиликлар лентаси
0