“Суюкли бобожонимга”: Ислом Каримов набирасидан гулдаста олди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лола Каримова ўзининг Instagramида Ислом Каримов набирасидан гулдаста олаётган суратини жойлаштирди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бир неча кун олдин 78 ёшга тўлган эди. Ушбу кунда кўпчиллик президентга самимий табриклар йўллади, албатта, лекин бундай кунда ўзининг суюкли набирасидан чиройли гулдаста олиш – бу ажойиб.   

Лола Каримова Instagram да ушбу бахт ва самимийликка тўла воқеанинг суратини жойлаштирди.

“Ушбу қуёшли қиш кунида, суюкли бобобжонимга энг эзгу ва самимий тилаклар”, — деб изоҳ берилган суратга.   

Ўзбекистон президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 1938 йилда, Самарқандда давлат хизматчиси оиласида туғилди. Мустақилликка эришилганидан кейин Ислом Каримов умумхалқ сайлови натижасида Ўзбекистон президенти этиб сайланди. Кейинги йиллар давомида Ислом Каримовнинг президентлик муддати, Ўзбекистон конситуцияси асосида, узайтирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 78 ёшда

Ислом Каримов, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистонни алоҳида, бошқаларга ўхшамаган, иқтисодий, сиёсий ва маънавий йўлга бошқарди. Ҳозирги кунга келиб Республика аҳолиси ва халқаро ҳамжамият Ўзбекистоннинг “ўзига хос ривожланиш йўли” бошиданоқ тўғри танланганини ва бугунги кунда иқтисодда, сиёсатда ва жамиятнинг маънавий етуклик даражасида сезиларли ютуқларга эришлиганини эътироф этмоқда.  

Янгиликлар лентаси
0