Энг янги Су-35С қирувчи самолёти Сурияга олиб келинди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСу-35С қирувчи самолёти
Су-35С қирувчи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг энг янги, энг чаққон Су-35С қирувчи самолёти жанговор вазифаларни бажариш учун Сурияга олиб келинди.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Россиянинг энг янги, энг чаққон (манёврли) Су-35С қирувчи самолёти жанговор вазифаларни бажариш учун Сурияга олиб келинди, Россия мудофаа вазирлиги расмий вкили Игорь Конашенков хабарига асосан.  

Олдинроқ “Коммерсант” газетаси Россия Су-35С самолётини Сурияда жанговор шароитда синовдан ўтказмоқчи деган хабарни тарқатган эди.

“Ўтган ҳафтадан бошлаб Су-35С, Хмеймим авиабазасида жанговор вазифаларни бажаришга киришди”, — деди Конашенков.

Эслатиб ўтамиз, Су-35С энг янги самолёт бўлиб унинг биринчи нусхалари ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия Ҳарбий ҳаво кучлари ихтиёрига топширилди. Су-35С – кўп мақсадли қирувчи самолёт бўлиб, ҳавода ҳимоячи бажариши ва ердаги нишонларга қарши ҳужум қилиш имкониятига эга.

Су-35С бир ўринли, “4++” авлод қирувчи самолёти бўлиб, у фазали антенна панжарали энг замонавий радио локация станцияси ва тортиш векторини бошқариш имконига эга бўлган двигателлар билан жиҳозланган. Самолётнинг  такомиллаштирилган планери (корпуси) кучли конструктивга эга бўлиб 30 йил давомида фойдаланишга мўлжалланган.

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСу-35С – истребитель поколения "4++"
Су-35С – истребитель поколения 4++ - Sputnik Ўзбекистон
Су-35С – истребитель поколения "4++"

 

Янгиликлар лентаси
0