Германия ҳукумати қочоқлар учун янги қонун чиқарди

Oбуна бўлиш
Янги қонунчилик Германиядан бошпана сўрайдиган қочоқлар учун қоидалар мураккаблаштирилишини назарда тутади. Мигрантнинг қочоқ мақомига ҳақли ёки ҳақлимаслиги энди махсус пунктларда ҳал қилинади. Қочоқ мақомига нолойиқ деб топилган мигрантлар, шу заҳотиёқ мамлакатдан чиқариб юборилади.

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik, Ангелина Тимофеева. Германия ҳукумати чоршанба куни ўтказилган навбатдаги мажлисда қочоқларни қабул қилиш ва жойлаштириш масалаларини тартибга солувчи миграцияга оид қонунларни мувофиқлаштирди, деб таъкидлади брифинг чоғида ҳукумат расмий вакили Штеффен Зайберт, РИА Новости хабарига кўра.

Германия канцлери Ангела Меркель. - Sputnik Ўзбекистон
DW: Германия украиналик қочоқлардан "эшикни ташқаридан ёпишни"ни сўради

Янги қонунчиликка мувофиқ, Германиядан бошпана сўрайдиган қочоқлар учун қоидалар мураккаблаштирилиши назарда тутилади. Эндиликда мигрант қочоқ мақомига лойиқ ёки лойиқ эмаслиги тез орада ташкил этиладиган махсус пунктларда аниқланади.

Қочоқ мақомига лойиқ эмас, деб топилган мигрантлар шу заҳотиёқ мамлакатдан чиқариб юборилади.

Шунингдек, янги қонунчиликка мувофиқ, қабул қилинган мигрантлар интеграция курслари учун сарфланган маблағнинг бир қисмини қоплашлари лозим. Шу сабаб, улар ойига 10 евро миқдорида бадал пули тўлашга мажбур этилиши таъкидланмоқда.

Германия Вазирлар маҳкамаси, Марокаш, Жазоир ва Тунис “хавфсиз давлатлар” деб эълон қилиниши тарафдори, деб таъкидлади Зайберт. Яъни, эндиликда ушбу давлатлардан Германияга кўчиб ўтмоқчи бўлаётган мигрантларга йўл ёпиқ, деса ҳам бўлаверади. Ушбу давлатлар фуқароларининг депортацияси тезлаштирилган тартибда амалга оширилади.

 

Янгиликлар лентаси
0