Россия Тожикистон учун яна минг нафар спецназ тайёрлаб беради

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишҲарбий хизматчилар.
Ҳарбий хизматчилар. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия 2016 йилда Тожикистон армияси учун 201 ҳарбий базада яна минг нафар кичик мутахассисларни тайёрлаб беради, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов.

 

ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Россия 2016 йилда Тожикистон армияси учун 201 ҳарбий базада яна минг нафар кичик мутахассисларни тайёрлаб беради, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов.

Бундан ташқари айни вақтда Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий ўқув даргоҳларида 562 нафар ҳарбий хизматчилар тайёргарлик курсларида бепул таҳсил олмоқда, деб қўшимча қилди вазир ўринбосари.

“Бундан буёғига ҳам ҳарбий соҳада Тожикистонни қўллаб қувватлашга тайёрмиз. Бизнинг ҳаракатларимиз Марказий Осиёда тинчлик ва осойишталик сақланишига қаратилган”, — деб ўз сўзига якун ясади Антонов.

Россиянинг 201 ҳарбий базаси энг йирик ҳарбий бирлашма саналади. Унинг таркибига мотоўқчи, артиллерия, разведкачи, зенит-ракета ва бошқа бўлинмалар киради. База мунтазам равишда ҳарбий тайёргарлик ўтказиладиган Ляур ва Самбули полигонларига эга.

 

Янгиликлар лентаси
0