Жамият

Манба: Россиядан ишдан бўшатилган ўзбекистонлик ўз ота-онасини ёқиб юборди

Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бухоролик Фарҳод Эгамов Россиядан ишдан бўшатилгач, ватанига қайтишга мажбур бўлди. Пул масаласида ота-онаси билан жанжаллашиб қолгач, уларнинг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборди.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Бухоролик Фарҳод Эгамов Россиядаги ишидан маҳрум бўлгач, ватанига қайтишга мажбур бўлди. Ота-онаси билан пул масаласида жанжаллашиб қолгач, уларнинг устидан бензин қуйиб ёқиб юборди, РИА Новости Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофоза қилиш органларидаги манба асосида.

Мигрантлар. Россия. - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Ўзбекистон ва Россия мигрантлар масаласи бўйича учрашув ўтказади

"Эгамов яқинда Россиядан келган эди. Айтиши бўйича, ишидан бўшатилгани учун ватанига қайтишга мажбур бўлган. Пул туфайли ота-онаси билан жанжаллашиб қолган. Сўнг, маст ҳолатда уларнинг устидан бензин қуйиб, ёқиб юборган”, — хабар қилди агентликка манба.

Маълумотларга қараганда, айни вақтда Эгамовнинг ота-онаси кучли жароҳатлар билан шифохонада ётибди.

"Агар қўшнилар вақтида милиция ва тез тиббий ёрдам хизматини чақиришмаганида, тузатиб бўлмас фожиа рўй бериши аниқ эди”, — таъкидлади манба. Суҳбатдошнинг сўзларига қараганда, Эгамов ҳозирда ҳибсга олинган. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, у беш йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Маълумотларга қараганда, айни вақтда чет элдаги ўзбекистон меҳнат мигрантлари сони 3-4 миллионга яқин. Россия Федерал Миграция Хизмати Россия ҳудудида расман рўйхатдан ўтган мигрантлар сони 2 миллионни ташкил қилиши ҳақида хабар қилди.

2016 йилда Ўзбекистонда 993 минг нафар кишини иш билан таъминлаш режалаштирилмоқда. Шу жумладан, МДҲ давлатларида вужудга келган инқироз туфайли чет элдан ватанига қайтмоқчи бўлган мигрантлар учун ҳам 148 минг иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0