Туркия нима учун Россияга кузатув парвозини амалга оширишга рухсат бермаганини тушунтирди

Oбуна бўлиш
1-5 феврал кунлари “Очиқ осмон” келишуви доирасида Россия Туркия ҳудуди устида кузатув парвозини амалга оширишни режалаштирган эди, аммо Анқара бунга рад жавобини берди.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik, Алена Палажченко. Туркия ўз ҳудуди устида кузатув парвозини амалга оширмоқчи бўлган Россия давлатига рад жавобини берди. У ўз қарорини парвоз маршрути борасида келишувга боришнинг иложи йўқлиги билан изоҳлади,  РИА Новости Туркия ТИВ берган расмий жавоб асосида.

Су-35С қирувчиси. - Sputnik Ўзбекистон
Stern: Су-35С қирувчиси – Туркиянинг даҳшатли туши

1-5 феврал кунлари “Очиқ осмон” келишуви доирасида Россия Туркия ҳудуди устида кузатув парвозини амалга оширишни режалаштирган эди. Аммо Анқара бунга рад жавобини берди.

Россия учувчилари Туркияга келиб, режалаштирилган маршрут ҳақида маълум қилишгач, турк ҳарбийлари Туркия ТИВдан олинган кўрсатмага биноан бу парвозга рухсат берилмасли ҳақида маълум қилишди.

"Кузатув парвози (Очиқ осмон келишувига биноан – таҳр.) томонлар парвоз маршрути борасида келишувга боришгач, амалга оширилади. Россия Федерацияси 2016 йилнинг 2-5 феврал саналарида кузатув парвозини ўтказиш ҳақида рухсат сўраган эди. Аммо парвоз маршрути борасида келишувга боришнинг иложи бўлмади, шу боис, парвоз амалга оширилмади", — дейилади Туркия ТИВ матбуот-котиби Танжу Билгич томонидан берилган жавобда.

 

Янгиликлар лентаси
0