ШҲТ аъзоларининг 2016 йилги ҳамкорлик дастури тасдиқланди

© Официальный сайт ШОСШҲТ Миллий координаторлар учрашуви
ШҲТ Миллий координаторлар учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пекинда 2-5 феврал куни ШҲТ давлатлари миллий координаторлари 2016 йилда ҳамкорлик дастурини имзолашди.

 

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи Ишлар вазирликларининг 2016 йил ҳамкорлик дастури Пекинда тасдиқланди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

ШҲТ аъзолари бу Россия, Хитой, Қозиғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Ўтган йили Россиянинг Уфа шаҳрида ўтказилган саммитда ШҲТга раҳбарлик қилиш навбати Ўзбекистонга ўтди.

Пекиндаги учрашув чоғида, 2016 йилда, аъзо мамлакатлар президентлари иштирокида бўлиб ўтадиган ШҲТнинг асосий саммитига таёргарлик масалалари келишиб олинди. ШҲТ 2016 йиллик саммити 23-24 июнда Тошкентда бўлиб ўтади.

Учрашувда “Уфадаги келишувларни амалга ошириш масалалари, ҳамда ШҲТни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди”, — дейилган Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Учрашувда ШҲТ бош котиби Рашид Алимов ва ШҲТ Регионал Антитеррор тузилмаси директори Евгений Сысоевлар қатнашди.  

 

Янгиликлар лентаси
0