Дунёда

Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги фильм учун Африкадан фил келтирилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Фотобанкка ўтишФил ювиниш хонасида.
Фил ювиниш хонасида. - Sputnik Ўзбекистон
Бугун 6 феврал куни афсонавий эрон режиссёри Мажид Мажидийнинг “Муҳаммад – Аллоҳ элчиси” номли картинаси Россия экранларига чиқмоқда. Картина ҳали прокатга қўйилмасидан унга тош отувчилар ҳам пайдо бўлди...

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik, Лев Рижков. “Муҳаммад – Аллоҳ элчиси” фильми намойиши Россия ва Эрон ўртасидаги маданий ҳамкорлик доирасида ўтмоқда.

Режиссёр томошабинларга асл ислом, яъни муҳаббат ва эзгуликка чорловчи динни кўрсатишга аҳд қилган. Мажидийнинг сўзларига қараганда, кейинги вақтларда, айниқса Ғарбда, ислом дини ҳақида одамларда нотўғри таассурот пайдо бўлган. “Ислом давлати” каби террорчилик гуруҳлари ҳатти-ҳаракатлари туфайли исломга — террорчилик ва зўравонлик дини сифатида қараладиган бўлиб қолди, таъкидлайди режиссёр.

Москва Жоме масжиди - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Москва мусулмонлари Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлашади

Муҳаммад пайғамбар ҳаётининг дастлабки йиллари ҳақида ҳикоя қилувчи картина етти йил давомида суратга олинган. 

"Ғарбда муқаддас китоблар асосида омма учун яратилган фильмлар кўп, — деди режиссер. — Исо, Мусо пайғамбарлар ҳақида картиналар бор. Муҳаммад пайғамбар ҳақида эса атиги битта фильм суратга олинган. Мана энди иккинчи фильм ҳам яратилди".

Съемка жараёнлари учун Теҳрон атрофида кинематографик шаҳарча бунёд этилди. Ундаги кўча ва бинолар Муҳаммад пайғамбар давридаги Макка шаҳри ландшафти кўринишида яратилган. Мажидий жанобларининг сўзларига қараганда, шаҳарчадан кейинчалик бошқа режиссёрлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Фильм бюджети 35 миллион долларни ташкил этган. Картина учун сарфланган маблағлар махсус нодавлат хайрия жамғармаси томонидан тўплаган. Давлат бу картина учун пул ажратмаган.

Фильм замонавий технологиялар асосида суратга олинган, бунда махсус эффектлар, тарихий либослар, жанг саҳналари, кишини лол қолдирувчи декорацияларга алоҳида эътибор қаратилган. Суратга олиш ишлари учун ҳатто Африкадан фил ҳам келтирилган.

Фильм учун мусиқа ҳинд бастакори Ракха Раҳмон томонидан яратилди. Раҳмон “Ҳаробадан чиққан миллионер” картинаси учун ёзган куйлари туфайли “Оскар” мукофотини қўлга киритган. Режиссёрнинг сўзларига қараганда, бастакор пайғамбар ҳақидаги фильмга ёзган куйлари учун пул олмаган.

Улуғбек Қодиров. - Sputnik Ўзбекистон
Маданият
Улуғбек Қодиров: "Ҳаваскор режиссёрлар билан ишламайман"

Эронда бу фильм прокати мана беш ойдан бери давом этмоқда. Картина, айниқса, Саудия Арабистони муфтийларини ғазабга солган. Улар пайғамбар юзини экранда кўрсатишга жазм қилган Мажидийни қаттиқ танқид остига олишмоқда.

Фильм уч қисмдан иборат бўлиб, ҳозирги, биринчи картинада Муҳаммад пайғамбарнинг 12 ёшгача бўлган ҳаёти акс эттирилган. Иккинчи қисмда Муҳаммад ўз зиммасига юклатилган муқаддас бурчни англаб етиши кўрсатилса, учинчи қисм у бу вазифани қай тарзда амалга ошириши ҳақида ҳикоя қилади.

Режиссёр етти йил давомида дам олишсиз ишлаб, жуда чарчаганлиги боис картинанинг қолган қисмларини қачон суратга олишини айта олмаслигини таъкидлади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала