Жамият

Ўзбекистонда таъқиқланган компьютер ўйинлари рўйхати пайдо бўлди

© Jean-Pierre DalbéraБолалар компьютер ўйнамоқда
Болалар компьютер ўйнамоқда - Sputnik Ўзбекистон
Ўйинларни таъқиқлаш ҳақидаги қарор тажрибали педагоглар, психологлар ва бошқа мутахассислар томонидан қабул қилинади.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахт Ҳокимияти қошидаги Маънавият маркази билан биргаликда, таъқиқланган компьютер ўйинлари рўйхатини ишлаб чиқди, деб хабар берди "Камолот" ёшлар ташкилоти вакили.  

Шафқатсизлик, зўравонлик, диний экстремизм ва қиморбозликни тарғиб қилувчи, ёки шаҳвоний саҳналарга эга бўлган ўйинлар таъқиқланган ўйинлар рўйхатига киритилиши мумкин.  

“Бугунги кунда компьютер ўйинлари кўплаб болаларнинг ҳаёти ва бутун нерви тизимини эгаллаб олмоқда. Жамиятда доимий равишда шафқатсиз ўйинларнинг болаларнинг ҳали ёш психикасига таъсири ўрганилмоқда. Шу сабабдан экспертлар энг ёмон ўйинлар рўйхатини тузди. Янги ўйинлар пайдо бўлиши билан ушбу рўйхатни тўлдириб борилади”, — деди “Камолот” ёшлар ташкилоти вакили.

Вакилнинг сўзларига қараганда, ушбу фаолият энг тажрибали педагоглар ва псхиологлардан  махсус ташкил қилинган комиссия томонидан олиб борилмоқда. Ўйинларга нафақат шафқатсизлик ёки зўравонлик нуқтаи назаридан балки уларнинг ўзбек маънавиятига тўғри келиш-келмаслик, ва бошқа миллатларнинг руҳий тўйғуларига таъсири, қиморбозликни тарғиб этиш, ахлоқсизлик каби жиҳатларига қараб баҳо берилади.    

Бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамияти  компьтер ўйинларининг болалар психикасига таъсирини ўрганиб чиқмоқда. Ўзбекистонда ёш авлодни оммавий маданиятнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш механизми ишлаб чиқилган. Хусусан, болаларни, уларнинг соғлиғига ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлардан ҳимоя  қилиш ҳақида қонун ишлаб чиқилмоқда. Ундан ташқари мамлакатда аудиовизуал  маҳсулотларни ва компьютер ўйинларини ёшига қараб чеклаш ўрнатиш ва ушбу маълумотни маҳсулотнинг маркировкасида мажбурий кўрсатиш борасида иш олиб борилмоқда.

Мутахассислар фикрига кўра, бунинг натижасида ота-оналар бирор ўйинни сотиб олишдан олдин, у болага тўғри келадими-йўқми ҳал қилишлари мумкин. 

“Камолот” ёшлар ҳаракати нодавлат, нотижорат ташкилот бўлиб, у 2001 йилда, ихтиёрий равишда, ўз-ўзини бошқариш тизимида ташкил қилинган. Ҳозирги кунда, Руспублика бўйича “Камолот”нинг 14 минг бирламчи бўлимлари бор ва унга 4 млн  ёшлар аъзо бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала