Жамият

2016 йил Ҳаж сафарига Ўзбекистондан 5200 киши қатнашади

© Ali MansuriСаудия Арабистонида Макка шаҳри
Саудия Арабистонида Макка шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон республикаси делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазири Бандар Ҳажжор билан учрашди.

 

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон республикаси делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазири Бандар Ҳажжор билан учрашди. Учрашувда ўтган йилги Ҳаж мавсуми натижалари ва келаси Ҳаж мавсумидаги ўзаро вазифалар белгилаб олинди, Дин ишлари қўмитаси хабарига асосан.

Доктор Бандар Ҳажжор Ўзбекистон ҳожиларига сафар олдидан ватанларида Ҳаж ибодатлари ва ташкилий масалалар бўйича машғулотлар ўтилиши, гуруҳ раҳбарлари, ишчи гуруҳи ва тиббиёт ходимлари Ҳаж мавсумини чиройли ўтишига сабаб бўлаётганини билдирди. Бунинг учун Ўзбекистон делегациясига ташаккур изҳор қилди.

Келаси Ҳаж мавсумига томонлар Ўзбекистон ҳожиларига кўрсатиладиган хизматларни бунданда чиройли ва намунали бўлишига кўриладиган чораларни белгилаб олишди. 2016 йил мавсумда Ўзбекистондан 5200 киши Ҳаж ибодатини адо этишларига келишиб олинди.

Ўзбекистон томонидан учрашувда шунингдек, Ҳаж ва умра ишлари бўйича атташе Зафар Абдуллаев хамда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Саудия Арабистонидаги вакили Мухтор Хаитов иштирок этди.

Саудия томонидан учрашувда Ҳаж вазирлиги бошқарма бошлиқлари, Ташқи ва ички ишлар вазирликлари вакиллари иштирок этишди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала