Ҳодисалар

ФСБ: Қўлга олинган ИД жангарилари Москва ва Санкт-Петербургда теракт амалга оширмоқчи бўлган

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишРоссия ФСБ ва ИИВининг террорчиликка қарши ўқув-машғулотлари
Россия ФСБ ва ИИВининг террорчиликка қарши ўқув-машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Федерал Хавфсизлик хизмати хабарига кўра, теракт амалга ошганидан кейин террорчилар Сурияга жангларда қатнашиш учун жўнаб кетмоқчи бўлган.

ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Екатеринбургда қўлга олинган гуруҳ, ИД аъзолари бўлиб Москвада, Санкт-Петербургда ва Урал шаҳарларида теракт амалга оширмоқчи бўлган, деб хабаор берди ФХХ матбуот хизмати.    

“Россия Федерал Хавфсизлик хизмати 2016 йил 7 феврал куни етти кишидан иборт террорчилар гуруҳини қўлга олди. Улар ИД аъзолари бўлиб Москва, Санкт-Петербург ва Свердлов вилоятида қўлбола портловчи мослама ёрдамида шов-шувли терактлар амалга оширмоқчи бўлган”, — дейилган хабарда.

Қўлга олинганлар орасида Россия ва Ўрта Осиё мамлакатлари фуқаролари. Терактлар амалга оширилганидан кейин террорчилар Сурияга, жангларга қатнашиш учун жўнаб кетмоқчи бўлган.  

Жангарилар устидан Жиноят кодексининг 205 – Террорчилик акти, 222 – Ноқонуний қурол-яроғ сақлаш, 222.1 – Ноқонуний портловчи моддалар сақлаш моддалари бўйича айбланмоқда.

ФСБ хабарига кўра жангарилар тўдасига Туркиядан келган террорчи бошчилик қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала