Видео

Мотоўқчилар “душман”ни снегоходларда таъқиб қилишди

Алоҳида арктик мотоўқчи бригада аскарлари Мурманск яқинида ўтказилган ҳарбий ўқув машғулотларда “душман”ни снегоходларда таъқиб қилишди.

Мурманск вилоятининг Алакуртти аҳоли пункти яқинида жойлашган Шимолий денгиз флотининг алоҳида мотоўқчи бригадасида жанговор таёргарликни текшириш бўлиб ўтди.  

Ҳарбий хизматчилар жанговор тревога бўйича белгиланган жойга еткизилади. Уларнинг вазифаси “террорчилик амалга оширишни ният қилган террорчиларни топиш ва йўқ қилиш” дейишди муассасада.

“Ушбу вазиятда биринчи навбатда бўлим ҳаракатларининг мувофиқлаштирилишига эътибор берилди, хусусан у ёки бу вазиятда ҳар бир аскар қандай ҳаракат қилиши муҳокама қилинди”,  - деди мотоўқчи бригадасининг командири Александр Дробинин.

Шу билан бирга қўл жанги приемларига ҳам “ишлов берилди”.

“Арктик мотоўқчилар ўрмон массивида ҳаракатланишнинг турли усулларини синаб кўришди. Улардан бири, А-1 снегоходи ва чанғи ёрдамида ҳаракатланишдир. Бундай услуб бўлим командири ва пулемётчи снегоходда 8-10 чанғичини тортиб ҳаракатланишни назарда тутади”, — деб хабар берди Мудофаа вазирлиги матбуот хизматида. 

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала