Тошкент аҳолиси Вазирлар маҳкамасидан чинорларни кесишни тўхтатишни сўради

Oбуна бўлиш
Пойтахт аҳолиси чинорларни кесишни тўхтатишни сўраб мурожаат қилди. Республика Вазирлар маҳкамасига юборилган хатда 50ка яқин киши имзо қўйган, интернетда жойлаштирилган мурожаатномани эса 3,5 мингдан зиёд киши имзолаган.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Тошкент аҳолиси пойтахт ва бошқа шаҳарларда чинорларни кесишга ўз қаршилигини билдириб, республика Вазирлар маҳкамасига коллектив хат юборишди,  Газета.uz хабарига кўра.

Нашр хабарига кўра, хатга 46 киши ўз имзосини қўйган. Уларнинг фикрига кўра, ушбу вазиятда қўл қўйганлар сони эмас, балки шаҳар аҳолисининг пойтахт тақдирига бефарқ қолмаганидир зарур.

“Тошкент аҳолисини пойтахт ва бошқа шаҳарларда дарахтлар кесилиши жуда ҳам безовта қилмоқда. Дарахткесарлар қўлидан биринчи навбатда Чинорлар зарар кўрмоқда. <…> Шаҳар кўчаларида соя қолмади. Ҳаво иссиғида одамларга жазирама қуёшда юришга тўғри келади. Дарахтлар Фарғона, Андижон, Наманган, Самарқанд ва бошқа шаҳарларда ҳам ўтказилган. Мансабдор шахсларнинг чинор зарарли дарахт деган гаплари умуман мантиққа тўғри келмайди. Ушбу дарахтларни кўп мамлакатларда авайлаб асраб кўкартиришади”, —  дейилган хабарда. 

Мурожаат қилганлар ўсимликларни сақлаш хизматини қайта тиклашни ва қонунбузарларни жавобгарликка тортишни талаб қилишмоқда. Кеслган дарахтлар ўрнига бошқа, маҳаллий шароитга мос келмайдиган дарахтлар эксилмоқда ё ушбу жойлар бетон қилиниб бошқа мақсадларда ишлатилмоқда.

Change.org онлайн мурожаатлар саҳифасида Тошкент ҳокимияти ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига юборилган чинорларни кесишни тўхтатиш ҳақидаги мурожаатномани 3,5 минг киши имзолаган.

Олдин Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ушбу ҳодисани изоҳлаб, кесилаётган дарахтлар асосан бу эскирган дарахтлар, уларнинг ўрнига баҳорда янгилари экилади деган эди. Дарахтларни кесиш шаҳар кўчаларининг кенгайиши билан боғлиқ. Тошкентда ёзда ўтказилиши керак бўлган ШҲТ раҳбарлари саммитига таёргарлик кетмоқда дейишган эди.

2015 йил августида Тошкентда ўтказилиши керак бўлган ШҲТ саммитига таёргарлик доирасида, марказий магистрал кўчаларни янгилаш бошланган эди. Таёргарлик доирасида шаҳар йўлларини таъмирлаш, панжаралар ўрнатиш, баъзи жойларнинг архитектура кўринишини янгилаш ва ёритиш чироқларини ўрнатиш назарда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0