Бирлашган Араб Амирликларида бахт ва диний бағриенглик вазирлари пайдо бўлади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишБАА. Дубай шаҳри.
БАА. Дубай шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бахт вазири “жамиятни янада бахтлироқ қилиш мақсадида давлат дастурлари, сиёсати ва барча режаларини бирлаштириш” билан шуғулланади, дея таъкидлади Дубай ҳукмдори Муҳаммад Ал Маҳтум.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматида бахт ва диний бағрикенглик даражаси бўйича вазирлар пайдо бўлади, деб хабар қилди душанба куни ўзининг Twitter саҳифада Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири, Дубай ҳукмдори Муҳаммад Ал Маҳтум.

Дубай ҳукмдорининг сўзларига қараганда, бахт вазири “жамиятни янада бахтлироқ қилиш мақсадида давлат дастурлари ва сиёсатини, унинг барча режаларини бирлаштириш” билан шуғулланади. Диний бағрикенглик вазири эса ўз соҳасини “Амирлик жамиятининг асосий бойлиги” сифатида сингдириш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, юқорида айтилган ўзгаришлар бежиздан эмас, ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларида ҳукумат структурасини қайтадан ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0