Ангела Меркель Россия авиазарбаларидан “даҳшатга тушгани”ни ҳақида маълум қилди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишГермания канцлери Ангела Меркель.
Германия канцлери Ангела Меркель. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда Сурияда вазият шу даражага бориб етганки, Женевада тинчлик музокаралари давом этишини тасаввур қилиш қийин бўлиб қолди, деб таъкидлади Германия канцлери. Меркель Суриядаги қочоқлар сони ортиб бораётганида Россияни айбламоқда.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель Сурияда қочоқлар сони ортиб бораётганида Россияни айбламоқда, хабар қилади РИА Новости Рейтер агентлигига асосланган ҳолда.

Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли. - Sputnik Ўзбекистон
Туркия ва Германия дунёда тинчлик ўрнатишга бел боғлашди

"Сўнгги кунлар ичида асосан Россия томондан берилаётган бомбардировкалар оқибатида ўн минглаб одамлар қай даражада заҳмат чекаётганини кўриб, даҳшатда тушмоқдамиз", — таъкидлади Меркель Туркия бош вазири Аҳмад Довутўғли билан биргаликда ўтказган матбуот-анжумани давомида. Бундай шароитда Женевада Сурия бўйича музокараларни давом эттиришни тасаввур қилиш қийин, деб қўшимча қилди канцлер.

Германия ва Туркия биргаликда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Сурия фуқаролари хавфсизлиги бўйича резолюциясига амал қилинишини талаб қилиб чиқишлари айтиб ўтилди.

Москва номига бундан олдин ҳам бир неча маротаба Суриядаги тинч халқни бомбардировка қилаётгани ҳақида туҳматлар бўлган. Аммо шу пайтгача бундай баёнотларнинг ҳеч бири ўз исботини топмаган. Россия ТИВ ва Мудофаа вазирликлари бу сингари “ҳужум”ларга “информацион уруш” деб ном берган.

 

Янгиликлар лентаси
0