Жамият

Ўзбекистонда одам савдоси билан шуғулланган жиноятчилар қўлга олинди

CC BY 2.0 / upyernoz / Tajik-Uzbek BorderЎзбекистон чегараси.
Ўзбекистон чегараси. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Одам савдоси – инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузиладиган қулликнинг замонавий кўринишидир. Таъкидлаш жоизки, одам савдоси даромад манбаи жиҳатдан наркотик ва қурол савдосидан кейин, дунёда учинчи ўринни эгаллайди. Айни пайтда ер юзида 4 миллион нафарга яқин киши одам савдоси қурбонига айланган.

 

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Мамлакатимизда одам савдоси билан шуғулланган тўрт жиноятчи устидан суд ҳукми ўқилди. Улар томонидан “жонли” товарнинг охирги партияси 2015 йил май ойида Қозоғистонга етказиб берилган, дея хабар берди Sputnik мухбирига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манба.

Ёнғин ҳолати. - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Манба: Россиядан ишдан бўшатилган ўзбекистонлик ўз ота-онасини ёқиб юборди

Қозоғистон ва Россияга “жонли” товар етказиб бериб турган тўрт кишидан иборат жиноий гуруҳ ўз фаолиятини жуда пухта йўлга қўйилган схема орқали амалга оширган: гуруҳнинг ҳар бир аъзоси ўз “участкаси” учун жавоб берган.

Жумладан, Фазлиддин Ҳусанов чет элда ишлаб келиш иштиёқида бўлганларнинг рўйхатини тузиш билан шуғулланган. У бу иш учун алоҳида журнал тутиб,  ўзига хос “маълумотлар базаси”ни яратган. Журналда мигрантнинг исм ва фамилиясидан ташқари, унинг сафарга жўнаш санаси ҳамда белгиланган манзилга қачон етиб борганлиги ҳақида маълумотлар қайд этиб борилган. “Бухгалтерлик” вазифасини ҳам Фазлиддин Ҳусанов олиб борган. Журналдаги маълумотларга қараганда, барча чиқим ва тушум қатъий назорат остида бўлган.

“Асосан Фарғона водийсидан келадиган фуқароларни пойтахтнинг белгиланган манзилларида тўплаш учун Тошкент шаҳар ИИБ навбатчилик бўлими собиқ ходими Қобил Толипов масъул бўлган. Унинг ёрдамчиси тузган рўйхатга кўра, Толипов одамларни “Қўйлиқ” бозори яқинида тўплаган ва ўзига тегишли  Damas русумли автомобилда ўзбек-қозоқ чегарасидаги назорати пунктига қадар олиб борган”, — таъкидлайди суҳбатдош.

Жиноий гуруҳнинг яна бир аъзоси Ҳасан Файзиев жиноий бизнесда алоҳида роль ўйнаган. У меҳнат мигрантларини “Ғишт кўприк” таможнясидан олиб ўтиб, қозоғистонлик шериклар қўлига топширган. Қозоғистонда ишнинг қолган қисми билан Жамила исмли аёл шуғулланган. Бу аёл назоратида Ўзбекистон фуқаролари келишилган жойда қонунга хилоф равишда чегарани бузиб ўтиб, Россияга кириб боришган.

Файзиев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида таниш-билишларга эгалиги сабабли, жиноятчилар маълум вақтгача жавобгарликка тортилишдан сақланиб келганлар.

Юқорида санаб ўтилган жиноятчилар Тошкент вилоятидан бўлиб, уларнинг ҳеч бири доимий иш жойига эга эмас.

Жиноий гуруҳнинг тўртинчи аъзоси Олимжон Ортиқбоев одамлар тўпланадиган ва вақтинча яшайдиган пунктларда “назоратчи” ролини бажарган. Барча пунктлар Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган. 29 яшар Раҳматулла Қаландаровни ўзига шерик қилиб олган Олимжон Ортиқбоев Ўзбекистон вилоятларидан “жонли” товарларни етказиб бериш билан шуғулланган.

Кишан солинган қўллар - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Наманганда экстремистик ғоялар тарғиботчиларига суд ҳукми ўқилди

Ўз фаолиятини юқорида айтилган схемада амалга оширган жиноий гуруҳ 2013 йилдан 2015 йилга қадар талайгина меҳнат мигрантларини чет элга юборишга муваффақ бўлган. Ўртакашларнинг ҳар бири ўз хизмати учун мўмайгина даромадни қўлга киритган.

Жиноятчилар томонидан “жонли” товарнинг охирги партияси 2015 йилнинг май ойида Қозоғистонга етказиб берилган. Айнан шу вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари қўшни давлатга фуқароларни ноқонуний йўл билан етказиб бериш каналини аниқлаб, бартараф этишга муваффақ бўлишган. Аввалига  Толипов, Файзиев ва Ҳусанов, сал вақт ўтгач, Ортиқбоев ва Қаландаров қўлга олинган.

Суд жараёни давомида жиноятчилар тўлиқ ўз айбига иқрор бўлиб, қилган ишларидан пушаймон эканликларини билдирганлар. Тўртала жиноятчи ҳам Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилди.

Тан олиш керак, дунё миқёсида тобора долзарб муаммога айналаётган одам савдоси муаммосидан мамлакатимиз ҳам ҳоли эмас. Мазкур муаммонинг олдини олиш, унга қарши курашиш, одам савдоси жабрланувчиларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базаси яратилган. Хусусан, 2008 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасининг «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида» ги Қонунининг ижроси кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

 

 

 

Янгиликлар лентаси
0