Иқтисод

GM Uzbekistan газ баллонли Lacetti ишлаб чиқаришни бошлади

© GM UzbekistanИкки хил ёнилғига мослашган Chevrolet Lacetti
Икки хил ёнилғига мослашган Chevrolet Lacetti - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
GM Uzbekistan заводи газ баллони ўрнатилган икки хил ёнилғида ишлайдиган Lacetti автомобиллари ишлаб чиқара бошлади.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. GM Uzbekistan қўшма корхонаси сюлтирилган газ ва бензинда ишлайдиган Lacetti автомобилини серияли ишлаб чиқаришни бошлаганини хабар берди, газета.uz хабарига асосан.

GM Korea ва Landi-Renzo (Италия) компаниялари билан биргаликда тузилган лойиҳа доирасида автомобил ва газ-баллон ускунасини бир-бирига мослаштириш  ишлари амалга оширилган. Ундан ташқари автомобил ва ўрнатилган ускуналар GMнинг глобал хавфсизлик тизими ва ECE R110 (БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси) хавфсизлик стандартлари талабларига биноан синовдан ўтган, деб хабар бермоқда компания ўзининг Facebookдаги саҳифасида.  

Газ-баллонлари Италиянинг Faber компанияси, капот остидаги ускуналар СП «Узавто-Ланди Рензо» компаниялари томонидан еткизиб берилади. GM Korea компанияси эса автомобил двигателини икки ёнилғи турида ишлашга мослаштиришда ва уни синовда иштирок этди.  

GM PowerTrain Uzbekistan компанияси автомобилни махсус, газда ишлашга мослаштирилган, кучайтирилган двигател билан жиҳозлади. Двигател кучайтирилган цилиндр-поршен гуруҳи ва клапан механизмларига эга. Ундан ташқари автомобил подвескаси ҳам кучайтилган, хусусан пружиналари ва амортизаторлари, кўндаланг барқарорлик стойкалари ва бошқа элементлари ҳам кучайтирилган.   

Икки хил ёнилғида юришга мослашган автомобилнинг 1130 км масофани тўхтовсиз босиб ўтиши мумкин. Ундан 850 км бензинда, 280 км газда. Шаҳар ичида ҳаракатланганда газда 230 км. Автомобил газдан бензинга ёки орқага автоматик равишда ўтиши мумкин.

Ишлаб  чиқарувчилар хавфсизликка алоҳода эътибор қаратишди. Автомобил ўт олдирилганда ёки ўчирилганда газ баллони автоматик равишда очилади ёки беркитилади. Баллон асосий ва қўшимча электромагнит клапанлар билан жиҳозланган. Ушбе клапанлар температура ёки давление ошган вақтда автоматик равишда ишлаши мумкин. Газ трубкаси узилганда, баллон автоматик равишда ёпилади.  

Ишлаб чиқариш жараёнида автомобил сифати қаттиқ назорат остида бўлади. Ишлаб чиқариш якунида газ оқиб чиқиши ва барча тизимлар мувофиқ ишлаши диагностика қилинади.

ГБУ билан жиҳозланган автомобиллар заводдан Сертификат билан жиҳозланади, кейинчалик уларни ЙҲХҲда рўйхатдан ўтказиш учун алоҳида Сертификат олиш керак бўлмайди.

ГБУ билан жиҳозланганавтомобилларга, бошқа автомобиллар каби бир йил ёки 20 минг км масофа босиб ўтгунча завод кафолати берилади.

Ҳозирги кунда автомобиллни мувофиқлаштириш синовлари якунланмоқда. Нархлар автомобиллар савдога чиқаришга таёр бўлганидан кейин эълон қилинади. 

Янгиликлар лентаси
0