Дунёда

Москва Сурияда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилди

Ҳозир Вашингтон Москва таклифини кўриб чиқмоқда. Лавров, АҚШ учун “ушбу, жуда оддий таклифларни кўриб чиқишга кўп вақт кетмайди”.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. Россия Ссурияда 1 мартдан бошлаб ўт очишни тўхтатиш режимини киритиш таклифи билан чиқди, деб хабар бермоқда РИА Новости Reuters га асосланиб.  

Россия АҚШга Сурия инқирозини ҳал қилишда муайян режа таклиф қилди, деди Россия ТИВ Сергей Лавров, лекин режанинг тафсилотларини ошкор қилмади. 

“Умид қиламанки, ушбу жуда оддий таклифларни кўриб чиқишда Вашингтонда кўп вақт кетмайди”, — деди Россия ТИВ раҳбари.

“Бизга ут очишни дарҳол бас қилиш маъқул бўларди” деб жавоб берди журналист саволига АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер чоршанба куни ва Россиянинг ушбу таклифида белгиланган муддатлар ҳақида  билмаслигини айтди.

Мансабдор шахснинг сўзларига қараганда, ушбу масала бўйча томонлар келишувга кела олмаган, чунки Россия таклифининг баъзи бўлимлари АҚШ ҳукуматини хавотирга солмоқда.  

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала