Америка разведкаси: “Ислом давлати” кимёвий қуролдан фойдаланяпти

Oбуна бўлиш
АҚШ миллий разведкаси раҳбари Жеймс Клэппернинг хабарига кўра, “Ислом давлати” террорчилари Суриядаги ҳужумларда иприт – мойсимон заҳарли моддадан фойдаланишган.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik. "Ислом давлати" жангарилари кимёвий қуролни яратишга ва уни Яқин Шарқда жойлаштиришга муваффақ бўлдилар, деб хабар қилади РИА Новости Independent нашри ҳамда АҚШ разведкаси директори Жеймс Клэппернинг сўзларига таянган ҳолда.

БМТ “Ислом давлати”нинг даромад манбаини фош қилди

Америка миллий разведкаси хизмати раҳбарининг сўзларига қараганда, террорчилик уюшмаси Сурия ҳамда Ироқдаги жангларда хантал гази(иприт)- мойсимон заҳарли моддадан фойдаланишган.

“Бизнинг тахминимизча, регионлардаги ташқи кучлар… жанговар ҳаракатлар давомида кимёвий воситалардан фойдаланишмоқда”, — деб таъкидлади Клэппер, қуролли кучлар бўйича сенат қўмитасига баёнот берар экан.

Клэппернинг таъкидига қараганда, август ойида ўтказилган текширувлар натижасида “ИД” жангариларининг жанговар ҳаракатларидан кейин камида иккита одам хантал газидан заҳарланганлиги аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0