Хитой - Қозоғистон - Туркманистон - Эрон йўналишида поезд қатнови бошланди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтиш"Сапсан" поезди
Сапсан поезди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги темир йўл орқали юк ташишни йўлга қўйиш учун илк синов контейнер поезди ишга туширилди. Маршрутнинг умумий давомийлиги 10 минг километрни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, 11 фев — Sputnik, Амангелди Нурмуродов. Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон маршрути бўйича ишга туширилган илк синов контейнер поезди Туркманистондан Эронга йўл олди, хабар қилади РИА Новости Ашхобод маҳаллий оммавий ахборот воситаларига асосланган ҳолда.

Сапсан теззюрар поезди - Sputnik Ўзбекистон
Хитой Россияда ва бутун дунёда тезюрар темир йўллар қуради

Ушбу синов рейсидан мақсад — янги темир йўл маршрути орқали юк ташишни йўлга қўйишдир.

Турли товарлар ортилган поезд январ ойи охирида Хитой шарқий провинцияси — Чжецянда жойлашган Иу шаҳридан йўлга чиққан ва 9 кун ичида 7908 километр масофани босиб ўтиб, Туркманистоннинг Серхетяк темир йўл станциясига етиб келган.

Мутахассисларнинг тахмини бўйича поезд бир неча кундан кейин ўзининг охирги пункти – Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрига етиб бориши керак.

Хитой-Қозоғистон-Туркманистон-Эрон маршрутининг умумий давомийлиги 10 минг километрни ташкил қилади. У йўлда икки ҳафта ҳаракатланади, бу эса денгиз орқали босиб ўтиладиган масофадан икки баробар қисқа. Денгиз орқали бу иш учун 25-30 сутка вақт кетади.

Ўзбекистон тезюрар автомагистрал қуриш учун 405 млн $ кредит олди

Ушбу транспорт-транзит коридори Қозоғистон-Туркманистон-Эрон халқаро темир йўли қурилишидан кейин яратилган эди. Темир йўл очилиш маросими 2014 йилда декабр ойида Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ва Эрон раҳбари Ҳасан Рухоний иштирокида ўтказилган эди.

Янгиликлар лентаси
0