“Асака” банк раҳбари фириб туфайли ҳибсга олинди

“Асака” банки фаолияти устидан ўтказилган прокуратура текшируви доирасида, шунингдек, банк раҳбарининг икки топ-менежери ҳам ишдан бўшатилди. Ориповнинг банк раҳбарлигидан олиб ташлангани ҳақида ўтган ҳафтада хабар қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Ўзбекистондаги энг йирик банклардан бири бўлган — “Асака” банки бошқарма раиси Қаҳрамон Орипов валюта бойликларини ноқонуний ўзлаштиргани  учун ҳибсга олинди, деб хабар берди жума куни Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили.

"Орипов валюта бойликлари ҳамда маблағларни ноқонуний ўзлаштиргани  учун жиноий иш доирасида ҳибсга олинди”, — таъкидлади суҳбатдош.

Унинг айтишича, прокуратура текшируви доирасида “валюта операцияси”га бевосита алоқадор икки топ-менежер ҳам ишдан бўшатилган. “Айни вақтда улар гувоҳ сифатида тергов бермоқда”, — аниқлик киритди Бош прокуратура вакили.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг феврал ойида Тошкент шаҳар жиноий ишлар бўйича Шайҳонтоҳур  туман суди ҳам ғайриқонуний валюта операцияларини амалга оширган “Ипотека-банк” банкининг бир гуруҳ раҳбарларини ҳибсга олиб, уларга белгиланган тартибда жазо тайинлаган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала