Дунёда

ОАВ: Германия Ироқликларда эртанги кунга ишонч уйғотиш учун 500 миллион евро ажратяпти

© AP Photo / Karim KadimИроқ. Бағдод шаҳри.
Ироқ. Бағдод шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Германия томонидан ажратиладиган 500 миллион евро миқдоридаги кредит, мамлакатдаги вазиятни яхши томонга ўзгартира оладиган лойиҳаларига йўналтирилади, деб хабар қилинади ОАВларда.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Германия канцлери Ангела Меркель Ироқ ўзини тиклаб олиши учун Германия унга 500 миллион евро миқдорида кредит ажратишини маълум қилди, Deutschlandfunk радиоси хабарига кўра.
Меркель Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан Берлинда бўлиб ўтган учрашувдан кейин ажратилган пуллар энг аввало мамлакат инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилишини таъкидлади.

Меркелнинг сўзларига қараганда, ироқликларда эртанги кунга ишонч уйғотиш лозим, "токи улар хаёлига мамлакатни тарк этиш фикри келмасин”.
Ал-Абадийнинг айтишича, кредит Ироқдаги вазиятни яхшилашга мўлжалланган лойиҳаларга йўналтирилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала