Жамият

Патент олиш учун тиббий маълумотномалар фақат Сахарово ЯММда берилади

© Sputnik / Саид Царнаев / Фотобанкка ўтишЛаборант қиз анализларни текширмоқда
Лаборант қиз анализларни текширмоқда - Sputnik Ўзбекистон
15 февралдан бошлаб, меҳнат мигрантларига тиббий маълумотномалар фақат Сахарово ЯММда берилади. Шаҳар поликлиникаларида маълумотномалар бериш тўхтатилади.

ТОШКЕН, 12 фев — Sputnik.  Россияда ишлаш ҳуқуқини берадиган патент олиш учун керак бўладиган Тиббий маълумотномалар, 15 февралдан бошлаб фақат Сахаровода жойлашган, Ягона мигрантлар марказида берилади. Ушбу маълумотномалар бериш Москва шаҳар Соғлиқни сақлаш департаментига қарашли “Москва илмий-амалий дерматология, венерология ва косметология маркази” томонидан берилади.

Ушбу ҳужжатлар фақат Сахаровода қишлоғи яқинида жойлашган Ягона Мигрантлар марказида берилади.

Бошқа тиббиёт ташкилотлари томонидан 2016 йилнинг 15 февралгача берилган тиббий маълумотномалар ЯММ томонидан қабул қилинади. Эслатиб ўтамиз, маълумотномалар амал қилиш муддати уч ой.  

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала