Дунёда

Манба: Эрдўғон маъмурияти россиялик хулиганлар қўнғироғи ёлғонлигини таъкидламоқда

Туркия президенти маъмурияти россиялик пранкер(телефон хулиган)лар Вован ҳамда Лексуснинг Украина раҳбарияти номидан Эрдўғон билан қурган “суҳбатини” ёлғон, деб таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik, Ален Палажченко. Туркия президенти маъмуриятидаги манба россиялик пранкерларнинг Туркия президентига қўнғироқ қилишгани тўғрисидаги хабарни инкор этмоқда, хабар қилади РИА Новости.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Туркия президенти россиялик телефон хулиганларига кулги бўлди

Бундан сал олдин россиялик телефон хулиганлари сифатида танилган Владимир Кузнецов ва Алексей Столяров(Вован ҳамда Лексус), Украина президенти Петр Порошенко ва Бош вазир Арсений Яценюк номидан Туркия президенти Тойиб Эрдўғон билан суҳбат қуришгани ҳақида таъкидлашган эди.
"Мен бу ҳақда ҳеч қандай гап эшитганим йўқ, лекин шуни айтишим мумкинки, президентга осонликча қўнғироқ қилишнинг иложи йўқ. Бундай музокаралар учун махсус алоқа каналлари ҳамда алоҳида жараён тақазо этилиши сабабли, бу хабарни ёлғон деб ҳисоблайман”, деди суҳбатдош.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала