Жамият

Ўзбекистонга эски паспорт билан ҳам муаммосиз қайтиш мумкин

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 12 фев — Sputnik. Сал олдин биометрик паспортга эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари чет элдан чиқиб кетишда маълум муаммоларга дуч келишлари мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Аммо ушбу қарорга ўзгартириш киритилгани маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг ваколатли идоралари қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг нобиометрик паспорти амал қилиш муддати тугамаган бўлса паспорт эгаси томонидан фақат Ўзбекистон Республикасига қайтиш ҳужжати сифатида ишлатилиши мумкин.

Ўзбекистон фуқароси паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон фуқаролари Россиядан фақат биометрик паспорт билан чиқиб кетиши мумкин

Ушу паспорт Ўзбекистонга қайтаётганда учинчи давлат ҳудудидан транзит ўтишга ҳам ишлатилиши мумкин. Мазкур маълумот хорижий давлатларга етказилди. Ушбу тартиб хорижий мамлакатларнинг тегишли идоралари томонидан ўзларининг жойлардаги бўлимларига етказилганидан сўнг 2018-йилнинг 1-июлига қадар амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистон Республикасидан хорижга чиқишлари учун биометрик паспорт талаб қилинади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала