Иқтисод

Россияда 200га яқин Украинга тегишли юк машиналари ҳаракати тўхтатилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишБожхона постидаги юк машиналари
Божхона постидаги юк машиналари - Sputnik Ўзбекистон
Украинада Россияга тегишли юк машиналари тўхтатилганига жавобан Россия Транспорт вазирлиги 200 га яқин Украина юк автомобиллари ҳаракатини тўхтатди.

ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik. Украина 15 февралдан бошлаб ўз ҳудудидан ўтаётган Россия юк автомобилларини йўлини тўсиб қўйган эди, Россия Транспорт вазирлиги хабарига асосан.

ОАВда пайдо бўлган маълумотларга қараганда, Украина 2016 йил 15 февралан бошлаб, Россияга тегишли юк автомобилларининг Украина ҳудудидан транзит ўтишини таъқиқлаган. Россия Транспорт вазирлигига бу ҳақда ҳеч қандай расмий огоҳлантириш юборилмаган.

Россия юк машиналарини Украина ҳудудида ушлаб туриш ҳали ҳам давом этаётгани мунособати билан, Ростехнадзор хизмати Украинага тегишли бўлган юк автомобилларини устидан кучайтирилган режимда назорат қилмоқда. Ҳозирги вақтда Украинага тегишли бўлган 197 та юк автомобили ҳаракатини тўхтатилган.

Ушбу жавоб чоралари Украина томони Россияга юк автомобилларини қўйиб юбормагунига қадар давом этади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала