Дунёда

Эрон Россиядан 8 млрд $ га қурол сотиб олади

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтишСАУ "Мста-С" (ўнгда) ва ТОС-1А "Солнцепек"
САУ Мста-С (ўнгда) ва ТОС-1А Солнцепек - Sputnik Ўзбекистон
Эрон Москвага сотиб олмоқчи бўлган ҳарбий техника рўйхатини берди. Ҳозир ушбу ҳужжат Мудофаа вазирлиги ва Кремлда ўрганилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Эрон Россиядан қиймати 8 млрд $ бўлган ҳарбий техника ва қурол яроғ сотиб олмоқчи, РИА Новости "Коммерсант" хабари асосида.

Нашр хабарига кўра, Эрон Мудофаа вазири Хусайн Деҳганнинг Москвага сафари ушбу битим бўйича асосий қарорлар қабул қилинишини тезлаштиради.

Теҳрон ўзи сотиб олишни истаган қурол яроғ ва ҳарбий техника рўйхатини аллақачон Москвага берган. Ҳозир у Россия Мудофаа вазирлиги ва Кремл томонидан ўрганилмоқда. Янги қуроллар сотиб олишан ташқари Эрон ўзининг Миг-29, Су-24МК ва сув ости кемалари ремонти ва эҳтиёт қисмлари ҳам сотиб олиш нияти бор. Ундан ташқари ташриф давомида, янги Су-30 самолётлари сотиб олиш ҳам эҳтимолдан холи эмас. 

Эрон Мудофаа вазири ўзининг икки кунлик ташрифи давомида, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича президент маслаҳатчиси Владимир Кожин ва Россия Мудофаа бўйича бош вазир ўринбсари Дмитрий Рогозин билан учрашишни режалаштирилган.Ундан ташқари, Деҳган сешанба куни Россия президенти Владимир Путин қабулида бўлиши  кутилмоқда.

Бироз олдин, Россия Эронга С-300 ЗРКларини тез кунда еткизиб бериши ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала