Ил-114 ни қайта ишлаб чикариш нархи 30 баробар ошди

© Sputnik / Сергей Гавриленко / Медиабанкка ўтишСамолет Ил-114-100
Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Объединенной авиастроительной компании" (ОАК) хабарига кўра Ил-114 ни қайта ишлаб чикариш нархи 56 миллиард долларни ташкил қилди. Дастлабки хабарларда унинг нархи нархи 1,7 млрд рубл деб эълон қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Ил-114 кичик йўловчи самолётини қайта ишлаб чикариш нархи 56 миллиард рублни ташкил қилди. Бу дастлаб эълон қилинган нархдан 30 баробар зиёд.

ОАК вице-президенти Владислав Масаловнинг айтишига қараганда Ил-114ни қайта ишлаб чиқариш учун 56 миллард рубл керак бўлади. Олдин Россия президентининг Приволск ҳудудидаги вакили Михаил Бабич ушбу самолётни ишлаб чиқариш учун 1,7 млрд рубл керак бўлади деган эди.

“ОАК бир ой давомида авиакомпаниялардан Ил-114самолётига бўлган эҳтиёжни ўрганмоқда. Хусусан, эксплуатация муддати тугаётган Ан-24 ва Ан-26 самолётлари ўрнига Ил-114га  ўтиш мақсадга мувофиқми ёки йўқлигини билмоқчи”, — деди Масалов.

Ил-114-100 самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ил-114 самолёти ТМЗ планерлари асосида ишлаб чиқарилади

Режага кўра, биринчи Ил-114 самолёти Сокол заводида 2018 йилда ишлаб чиқарилиши керак. Масаловнинг сўзларига қараганда, самолётга ҳали мижозлар йўқлиги туфайли компания иши энг бошланғич босқичда турибди.

Ил-114 турбовинтли самолёт Илюшин конструктор бюроси томонидан СССРда 1980 йиллар охирида ишлаб чиқарилган эди. Самолётни ишлаб чиқариш Тошкент Авиация заводида амалга оширилиши керак эди. ОАВ маълумотларига кўра жами 20 та шундай самолёт ишлаб чиқарилган. Кейинроқ ушбу самолётнинг бир неча фуқаро ва ҳарбий модификациялари ҳам яратилган. Ҳозирги кунда ушбу хил самолётлар фақат Ўзбекистон Ҳаво йўлари компанияси томонидан эксплуатация қилинмоқда.

© Sputnik / Скрынников / Медиабанкка ўтишБорт самолета ИЛ-114
Борт самолета ИЛ-114 - Sputnik Ўзбекистон
Борт самолета ИЛ-114

 

Янгиликлар лентаси
0