Сиёсат

Трамп: АҚШ Ироқда уруш бошлаб, Яқин Шарқдаги аҳволни заифлаштирди

© Sputnik / Екатерина Чеснокова / Фотобанкка ўтишАмерикалик миллиардер Дональд Трамп.
Америкалик миллиардер Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президентлигига номзод америкалик миллиардер Дональд Трамп, Яқин Шарқдаги аҳволнинг заифлашишида кичик-Жорж Бушни айблади. Миллиардер, Ироқдаги уруш йўл қўйилган энг катта хатолардан бири бўлганлигини таъкидламоқда.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik, Дмитрий Злодорев. АҚШ Ироқда уруш бошлаб, Яқин Шарқдаги аҳволни заифлаштирди, деб таъкидлади ўтган ҳафтада америкалик миллиардер, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп, РИА Новости хабарига кўра.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп. - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп: АҚШга “болалар” керак эмас

"Шак-шубҳасиз, Ироқ уруши — йўл қўйилган энг катта хатолардан бири бўлди", — деди у Жанубий Каролинада ўтган телемунозаралар давомида.Шуни таъкидлаш жоизки, яқинда ўтказилган сўровнома хулосалари Трампнинг президент “пойгасида” ғолиб чиқиши эҳтимоли юқорилигини кўрсатмоқда.

 

Миллиардернинг сўзларига қараганда, “АҚШ Ироқ урушига 2 триллион доллар сарфлаб, минглаб инсонларни йўқотган”. Миллиардернинг таъкидлашича, “ушбу хато Жорж Буш томонидан содир этилган”. Яъни, ҳозирда АҚШ президентлигига номзод Жеб Бушнинг акаси томонидан.

"Тўғри, ҳаммамиз ҳам хатога йўл қўямиз. Аммо бу бошқача хато бўлди. Биз ҳеч қачон Ироққа кирмаслигимиз лозим эди. Биз Яқин Шарқдаги вазиятни тинчсизлантирдик", — деди у.

Трамп кичик-Жорж Бушни ёлғончиликда айблади. “Ироқ уруши – мамлакатда оммавий қирғин қуроли борлиги баҳонасида бошланган эди. Аммо биз у ёқда бу қуролни кўрмадик”, — деди миллиардер.

Жеб Буш эса акасининг тарафини олишга ўтди. "Президентлик пойгаси Трамп учун — қонли спортдир. У бундан беҳад бахтлилигидан хурсандман. Аммо унинг оиламга қилаётган ҳамлаларидан чарчадим. Менинг отам (АҚШ президенти катта Жорж Буш, таҳр.) — мен билган инсонлар ичида энг буюк инсондир. Трамп ўзининг теле-шоуларини ташкиллаштириб юрган вақтда, у киши мамлакат хавфсизлигини кучайтириш билан шуғулланган. Ва мен отам амалга оширган ишлар билан фахрланаман”, — деди сиёсатчилар сулоласининг кичик вакили.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала