Москва хиёбонлари 23-феврални мастер-класслар ва дала ошхоналари билан қарши олади

© Sputnik / Сергей Мальгавко / Медиабанкка ўтишҚрим шимоли-шарқида Фавқулодда Ҳолат вакиллари дала ошхоналари ва палаткаларни ўрнатилди.
Қрим шимоли-шарқида Фавқулодда Ҳолат вакиллари дала ошхоналари ва палаткаларни ўрнатилди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ватан ҳимоячиси куни Москвадаги хиёбон, музей, маданият уйи ва кутубхоналарда турли байрамона тадбирлар ўтказилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. 23-феврал — Ватан ҳимоячиси куни Москвадаги хиёбонлар, музейлар, маданият уйларида, кутубхоналарда турли байрамона тадбирлар бўлиб ўтиши кутилмоқда, деб хабар беради Москва маданият департаменти.

"Хиёбонларда экскурсиялар, жанг санъати ва хоккей учрашувлари бўйича мастер-класслар ўтказишили режалаштирилган, айрим хиёбонларда очиқ ҳаводаги ошхоналар фаолият юритади, музейлар эса байрамга атаб мусиқий дастурлар ва кўргазмаларни тайёрлашган", хабар қилишди департаментда.

 

А.Боровик номидаги хиёбонда байрам кунлари қуйидаги тадбирлар ўтказилади: 19 февраль 15.00да барча хоҳловчилар хиёбонга ташриф буюриб, қўлда байрам откриткаларини ясашни ўрганиб олишлари мумкин, 22 февраль куни 10.00да эса бу ерда стрит-хоккей бўйича турнир ўтказилади. Коломенское музей-қўриқхонада 16-29 февраль кунлари Ватан ҳимоячилари билан елкама-елка бўлган замонавий рассомлар кўргазмаси ўтказилади.

23-феврал куни Сокольники паркида ҳар йили ўтказиладиган "Battle сани" — ғаройиб чаналар фестивали ўтказилиши кутилмоқда. Худди шу куни Кузьминки паркида лазерли милтиқлардан отиб кўриш мумкин, Перовское хиёбонига ташриф буюрадиганлар эса инструкторлар раҳбарлиги остида тоза ҳавода фитнес билан шуғулланишади.

Байрам тадбирлари, шунингдек, Горький номидаги хиёбонда, Фили, Красная Пресня, Северное Тушино, Лианозовский ҳамда Воронцовский паркларида ҳам ўтказилади. Байрам куни “Эрмитаж” боғига ташриф буюрадиганлар эса конькида фигурали учишни ўрганишни истовчиларга мастер-класс ўтказилади.

 

Янгиликлар лентаси
0