Туркиядан Алеппога кирмоқчи бўлган 300 жангари йўқ қилинди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишЖанговор авиация зарбаси
Жанговор авиация зарбаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркиядан террорчиларга ёрдамга келаётган 300 жангари ва қурол-аслаҳа ортилган юк машиналари авиация зарбаси ёрдамида йўқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 16 фев – Sputnik, Михаил Алаеддин. Бир гуруҳ жангарилар қурол-аслаҳалар заҳиралари билан Туркия томонидан Суриянинг Тель-Рифаат шаҳрига киришга уриниб кўришди, РИА Новости Қурд ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучлари вакили хабарига асосан.

“Тель-Рифаатга Туркия ҳудудидан 300га яқин жангари ва қурол-аслаҳа ёрдамга юборилди. Туркия томонидан келатган колоннага Аазаз – Тель-Рифаат йўл бўлагида авиация зарбаси берилди. Зарба натижасида “ёрдам”нинг катта  қисми йўқ қилинди. Тирик қолга озчилик шаҳарга етиб олди”, — деди Қурд кучлари вакили ахборот агентлигига.

Бироз олдин Қурд кучлари Миннех шаҳри ва авиабазасини жангарилардан озод  қилган эди. Миннех шаҳри бу ўта муҳим нуқта бўлиб, жангариларни Туркия таъминотдан узиб қўйди. Шундан кейин Қурд ва ҳукумат кучлари Туркия чегарасидан 20 км масофада жойлашган  Тель-Рифаат шаҳрига ҳужум бошлади. Ҳозирги вақтда Тель-Рифаатнинг 2км жанубида Сурия армияси ва террорчилар орасида шиддатли жанглар бўлмоқда.

Туркия армияси охирги кунларда бир неча ўн марталаб Алеппо, Миннех ва Африндаги Қурдлар позициясини ва қишлоқларини ўққа тутди. Сурия армияси ҳарбийлари фикрига кўра, шундай йўл билан Туркия ҳарбий кучлари террорчиларни ҳимоя қилмоқда. Қурд кучлари ва Сурия ҳарбийлари Туркия ҳудудидан Баб-аль-Хава назорат пункти орқали пулемт ўрнатилган автомобиллар ва жангарилар ўтаётганини кузатишмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0