Сиёсат

Алоқа вазири: Рунетни чеклашни олдини олиш керак

© Sputnik / Александр Кряжев / Фотобанкка ўтишНоутбук экранида браузер
Ноутбук экранида браузер - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ғарб мамлакатларига кўр-кўрона ишона олмайди. Улар ҳар дақиқада навбатдаги санкцияни киритиши мумкин, деди Россия Алоқа вазири Николай Никифоров. Шу ўринда у АҚШ Қрим доменларни ўчирганини эсга олди.

ТОШКЕНТ, 16 фев —Sputnik. Россия Ғарб мамлакатларининг бўлғуси санкцияларига қарши чораларни олдиндан ўйлаб қўйиши керак, интернетнинг Россия сегментига тўсиқ қўйишни олдини олиш керак, деди Россия Алоқа ва Оммавий коммуникациялар вазири Николай Никифоров.  

“Америкалик ҳамкасабаларимиз “интернет сиёсатдан ташқарида” деб гапиришни яхшги кўришига қарамасдан, Қрим доменлари ўчирилганда, биз биринчи марта интернет-ресурслар фаолияти сиёсий кучлар томонидан, хусусан АҚШ президенти маъмурияти томонидан назорат қилиниши гувоҳи бўлдик”, — деди Никифоров.

Афсуски, биз, кундан кунга янги санкциялар ўйлаб топаётган, Ғарбдаги ҳамкасабаларимизга кўр-кўрона ишона олмаймиз. Шундай экан, биз, Интернетнинг Россия сегменти фаолиятини чекланишига қарши керакли чораларни кўриб қўйишимиз керак. Ғарбдаги  ҳамкасабаларимиз фантазияси қанчалик кучли бўлмасин, маршрутлар ҳақидаги ахборотини чеклашми, траффикни чеклашми ёки яна бошқа бирор нарсани чеклашми — бу Рунет фаолиятини тўхташга олиб келмаслиги керак.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала