Жамият

Ўзбекистон фуқаролари Россияда бепул ўқиш имконига эга бўлди

© Sputnik / Владимир Сергеев / Фотобанкка ўтишМГУ Асосий бино
МГУ Асосий бино - Sputnik Ўзбекистон
Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россия олий ўқув юртларида бепул ўқиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилди. Танловда қатнашиш учун номзод ўз анкетасини 21 февралгача юбориши керак.

 

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. Ўзбекистон фуқаролари Россия ОТМларида бепул ўқиш учун эълон қилинган конкурсда қатнашиши мумкин, деб хабар берилган Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси сайтида.

"Россия Ҳукуматининг 08.10.2013 йил 891-сон қарорига биноан Россия Олий Таълим масканларида Россия давлат бюджети ҳисобидан ўқиш учун номзодлар танловини эълон қилади", — деб ёзилган ваколатхона сайтида.

Россия ОТМларида бепул ўқишни хохлаган номзодлар ўз анкеталарини rcnk@inbox.ru адресига 17 дан 21 февралга қадар юбориши керак. Конкурс танлови натижалари ваколатхона сайтида эълон қилинади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала