Жанубий корея олимлари: КХДРдаги ядро синовлари уйқудаги вулқонни уйғотиб юбориши мумкин

© AFP 2023КХДР баллистик ракетани синовдан ўтказди.
КХДР баллистик ракетани синовдан ўтказди. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рёнхап агентлиги таъкидига кўра, Пэктусан тоғидан 116 километр нарида ўтказилаётган ядро қуроли синови, охирги марта 1903 йилда отилган вулқонни уйғотиб юбориши мумкин.

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik, Иван Захарченко. Шимолий Корея томонидан ер қаърида ўтказилаётган ядро қуроли синовлари у билан Хитой чегарасида жойлашган Пэктусан(“Оқ бошли тоғ” маъносини билдиради, таҳр.) вулқони уйғонишига сабаб бўлиши мумкин, деб таъкидлашмоқда Сеулдаги Йонс университетининг бири гуруҳ сейсмологлари.

Жанубий Корея Президенти Пак Кин Хе. - Sputnik Ўзбекистон
Сеул Шимолий Корея чегарасида 24 километр масофагача “бақира оладиган” карнайларни ўрнатди

Рёнхап агентлиги таъкидига кўра, Пэктусан тоғидан 116 километр нарида ўтказилаётган ядро қуроли синови, охирги марта 1903 йилда отилган вулқонни уйғотиб юбориши мумкин.
Шимолий Корея шу пайтгача жами тўрт марта: 2006, 2009, 2013 йилларда ва жорий йилнинг 6 январида ядро қуролини синовдан ўтказиб, сунъий тарзда ер силкинишларини вужудга келтирган.
Денгиз сатҳидан 2750 метр баландликда жойлашган Пектусан тоғи тарихий фактларга кўра, КХДР ва Жанубий Кореяда муқаддас тоғ ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0