Жамият

Тошкент ва Самарқанд Челябинск билан биродар шаҳарларга айланади

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишМиасс дарёси қирғоғи, Челябинск шаҳри
Миасс дарёси қирғоғи, Челябинск шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Россиядаги Ўзбекистон Бош консули Равшан Матжонов Челябинск вилояти маъмурияти билан учрашиб вилоятдаги ўзбек диаспорасига кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

 

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Тошкент ва Самарқанд Челябинск билан биродар шаҳарларга айланиши мумкин, деб хабар бермоқда Челябинск маъмурияти матбуот хизмати.

Ушбу қарор вилоят раҳбари Евгений Тефтелев ва Ўзбекистон бош консули Равшан Матчонов учрашувида қабул қилинди. Томонлар икки мамлакат орасида бирлаштирувчи омиллар кўплигини ва шу асосда ҳамкорликни ривожлантириш кераклигини таъкидлашди.

“Челябинскда уч мингга яқин ўзбеклар яшайди, уларнинг муаммолари билан шуғулланадиган махсус марказ бор. Биз доимо бошқа миллатлар билан мунособатларни яхшилашга ҳаракат қиламиз”, — деди  мэр.

Ўзбекистон вакили ўз навбатида вилоят маъмуриятига ўзбек диаспорасига кўрсатаётган ёрдам учун миннатдорчилик билдирди, хусусан “Ватандошлар” дастурини муваффақиятли амалга оширилаётгани учун.

Матчоновнинг сўзларига қараганда, республика ҳозирги кунда Россиянинг 70 ҳудуди билан ҳамкорлик қилмоқда. Челябинск вилояти эса, устуворлиги бўйича, Москва ва Санкт-Петербургдан кейин учинчи ўринда.   

 

Янгиликлар лентаси
0