Ҳодисалар

Москвада 81 ёшли кампир 20 млн ўмаргани учун ҳибсга олинди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишРоссия рубли
Россия рубли - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Москвада 81 ёшли аёл нафақахўрлардан товламачилик йўли билан 20 млн рублдан зиёд маблағ ўғирлагани учун ҳибсга олинди.

ТОШКЕНТ, 19 фев – Sputnik. Москва полицияси ходимлари 20дан зиёд, туберкулёз билан касалланган  кишиларни алдаб уларнинг ҳар биридан бир миллионга яқин маблағ ўмарган 81 ёшли аёл ҳибсга олинди, ИИБ иқтисодий жиноятлар бўлими    хабарига асосан.

Полиция хабарига кўра, 81 ёшли аёл туберкулёз билан касалланган беъморларнинг ишончига кириб, уларга давлатдан навбатсиз янги уй-жой олиб беришни ваъда бериб,  ўртача бир миллион рублдан пул олган. Кейин эса ушбу пулларни ўз хохишига қараб ишлатган. Пул берган одамлар билан эса алоқани узган.

“Товламачи аёл 1,1 миллион пул олиш вақтида ҳибсга олинди. Аёл турар жойида эса бошқа одамлардан олинган пуллар ҳақида яна 20га яқин тилхат топилди. Олинган пуллар қиймати 600 мингдан бир миллионгача, уларнинг умумий қиймати эса 20 миллиондан ортиқ”, — деди ИИБ вакили.  

Москва Шимоли-Ғарбий округи ИИБ томонидан ЖКнинг “катта миқдордаги товламачилик” банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Ушбу аёл ҳаракатидан яна жабрланганлар бўлса, полицияга мурожаат қилиши эълон қилинган.

Янгиликлар лентаси
0