Дунёда

Ислом Каримов Эрдўғонга ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Президенти Ислом Каримов.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов. - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Анқара шаҳрида юз берган ва 28 инсон ҳаётига зомин бўлган теракт юзасидан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғонга чуқур ҳамдардлик билдириб мактуб йўллади.

ТОШКЕНТ, 19 фев — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Туркия республикаси етакчиси Тойиб Эрдўғонга 2016-йил 17-феврал куни Анқара шаҳрида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган террорчилик ҳаракати муносабати билан мактуб йўллади, дейилган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
“Давлатимиз Раҳбари Туркия Президентига ва турк халқига чуқур таъзия изҳор этиб, қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамда яқинларига самимий ҳамдардлик бирдирди”, — дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0